"Барселона" Видални қанчага сотишини маълум қилди

"Барселона" клуби жорий ёзги трансферлар даврида чилилик ярим ҳимоячи Артуро Видални сотиб юбормоқчи.

Marca нашрининг ёзишича, каталонияликлар 32 ёшли футболчининг трансферини 15-20 миллион евро атрофига баҳолашмоқда. Унга эса "Ньюкасл", "Интер" ва "Ювентус" клубларидан қизиқишлар бор.

Видаль жорий мавсум “Барселона” сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!