“Барселона” Виллианни харид қилиш фикридан қайтмаётир
Ads

“Барселона” клуби ёзги трансферлар мавсумида “Челси” ярим ҳимоячиси Виллианни харид қилиш фикридан қайтмаётир, дея хабар беради испан ОАВ.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, Лондон клуб футболчининг трансфери бўйича 50 миллион фунт (56 миллион евро)лик таклифни рад қилган. Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, “Барселона” бундан ортга қайтмоқчи эмас.

29 ёшли футболчи ўтган мавсум барча турнирларда “Челси” сафида 55 ўйинда 13 гол ва 12 голли узатмага муаллифлик қилган.