Ads

“Вильярреал” клуби ярим ҳимоячиси Пабло Форнальс жамоасини ўзгартириши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли футболчига “Барселона”дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Унинг “сариқ сув ости кемаси” билан имзолаган шартномасига кўра товон пули 25 млн еврони ташкил этади.

Каталонияликларнинг фикрича айнан Форнальс  “Аякс” хавбеки Френки де Йонг ва ПСЖ хавбеки Адриен Рабьоларнинг ўрнини босиши мумкин. Агар “Барселона” де Йонг ва Рабьони сотиб ололмаса эътиборини Форнальсга қаратади.