"Барселона" вингерини сотиш ҳақида жиддий ўйламоқда

"Барселона" ҳамда Испания терма жамоаси вингери Ферран Торрес Каталония клубини тарк этиши мумкин. 

"SPORT" нашри берган хабарга кўра, 23 ёшли ҳужумчини "кўк-анорранглилар" сотиш ёки икки йилга ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқда. 

Аввалроқ, унга "Атлетико" Мадрид ҳамда "Ювентус" каби клублардан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. У ўтган мавсум 33 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ҳамда 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!