"Барселона" вице-президенти: "Агар Тебас бизга ёрдам бермаса, бу аҳмоқлик бўлади"
"Барселона"нинг маркетинг бўйича вице-президенти Жули Гиу Лионель Мессининг клубга қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Унинг қайд этишича, Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас бундай сценарийдан манфаатдор.
"Тебас агар бизга барча шартларни бажаришда ёрдам бермаса, бу жуда аҳмоқлик бўларди.
Месси дунёнинг биринчи рақамли футболчиси бўлиб қолмоқда. Холанд Месси каби маркетинг эффектини бермайди. Бу маркетинг нуқтаи назаридан жуда ижобий бўлар эди. Аммо бу унинг қайтиб келишини англатмайди”, деди "RAC1"га.
Аввал хабар берганимиздек, Мессининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунланади.
Фикрлар