“Барселона” вице-президенти: Погбанинг "Барса"га ўтиш истагида эканлиги ҳақида эшитмадим

“Барселона” клуби вице-президенти Жорди Местре жамоанинг "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбага қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Погба? Биз одатда бошқа жамоада тўп сураётган футболчилар ҳақида гапирмаймиз. Бироқ Погбанинг “Манчестер Юнайтед”дан норози бўлаётгани ҳақида ўқидим. Хатто, унинг агенти Мино Райола ҳам унинг бошқа жамоага ўтиш истагида эканлигини эшитиб ғазабланди. Лекин унинг “Барселона”га ўтиш нияти бор эканлиги ҳақида эшитмадим. Албатта, у юқори савиядаги футболчи ҳисобланади”, - дейди Местре.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!