"Барселона" вундеркинди янги шартнома кутяпти
"Барселона" клуби ҳимоячиси Оскар Мингеса "Mundo Deportivo" нашрига берган интервьюси давомида ўз келажаги борасида берилган саволларга жавоб берди. У жамоа билан шартномасини узайтиришни кутаётганини маълум қилди:
"Ҳамма "Барса"да бўлишни хоҳлайди. Шу жумладан, мен ҳам бу ерда эканимдан хурсандман. Янги шартнома масаласида барча жиҳатларни келишиб оламиз, деб ўйлайман. Ҳозирда бор эътиборимни ўйинга қаратганман".
Ундан, шунингдек, Испания терма жамоасидаги ҳолати ҳақида ҳам савол сўрашди:
"Асосий терма жамоа таркибига кира оламанми? Барчасини вақт кўрсатади. Ҳа, асосий жамоада ўйнашни хоҳлайман. Ҳар бир футболчи энг зўр жамоалар сафида ўйнашни хоҳлайди", - деди Мингеса.
Фикрлар