“Барселона” Хави туфайли супертрансфердан воз кечди

“Барселона” раҳбарияти Европанинг гранд клублари талашаётган Карим Адейеми учун курашдан чиқди.

Бунга “Зальцбург”нинг 20 ёшли ҳужумчиси бош мураббий Хави қўллаётган ўйин услубига мос тушмаслиги сабаб бўлди.

Каталонияликлар германиялик истеъдодли ўйинчини клубни тарк этиши мумкин бўлган Усмон Дембеле ўрнига олиб келмоқчи бўлганди. Сўнгги маълумотларга қараганда, франциялик ўйинчи жамоада қолишга мойил бўлиб турибди.

Тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келаётган Каримга кўп жамоалар кўз тикмоқда. Хусусан, “Боруссия” дўстона алоқалар туфайли “Зальцбург”ни Адейемини Дортмундга жўнатишга кўндирган эди. Бироқ, айрим сабабларга кўра, бу трансфер охирига етмай қолди.

Жорий мавсумда Австрия чемпионатида 21 та учрашувда 15 та гол уриб, бир жуфт голли пас оширган ҳужумчи 42,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!