“Барселона” Хависиз мавсумга тайёргарлик кўрмоқда

Каталониянинг "Барселона" клуби айни пайт Америка Қўшма Штатларида бўлиб турибди ва у ерда янги мавсум бошланишидан олдин бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказишни  режалаштирган. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, “кўк-анорранглилар” мамлакатга бош мураббий Хави Эрнандессиз келган.

Мутахассиснинг йўқлиги маъмурий сабаблар билан боғлиқ. Клуб яқин кунларда муаммо бартараф этилишини кутмоқда.

Шу тариқа, “Барселона” ҳали ҳам бош мураббийсиз мавсумга ҳозирлик кўрмоқда.

Маълумот ўрнида, 20 июль, чоршанба куни каталонияликлар Дэвид Бекхэмга тегишли “Интер Майами”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!