“Барселона” хўжайинлари “даҳшатли” таклиф кутмоқда

“Барселона” раҳбарияти январь ойидаги трансфер бозорида бирорта футболчисини қўйиб юбормайдиган бўлди.

Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

Клуб спорт директори Деку ва бош мураббий Хави захира ўйинчиларининг сони кўп эмаслиги ва бирор ўйинчининг кетиши  мавсум давомида муаммога сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Шунга қарамай, клуб хўжайинларининг фикри бошқача. Улар агар бирор футболчига январь ойида “даҳшатли” таклифлар тушса, трансфер масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.

Мутахассислар “Барса” хўжайинлари Саудия Арабистонидан таклиф бўлишини кутмоқда. Чунки араблар Роберт Левандовскига кўз тикяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!