“Барселона” яна бир футболчини трансферга қўйди

“Барселона”ни Испания чемпионига айлантирган Хави Эрнандес таркибни тозалашни давом эттирмоқда.

Sport нашри маълумотига кўра, каталонияликлар марказий ҳимоячи Эрик Гарсияни трансферга қўйди.

Бу футболчи 2021 йилнинг ёзида “Манчестер Сити”дан трансфер қилинган эди. Хави Эрнандес  Гарсияни таянч ярим ҳимоячи сифатида янги позицияда ҳам синаб кўрди.

Шунга қарамай, чемпионлик мавсумидан кейин мураббийлар штаби истеъдодли футболчидан вз кечишга қарор қилгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!