"Барселона" яна бир футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи

  • 13 ноябрь, 2024, 18:06
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" спорт директори Деку клуб ярим ҳимоячи Педри билан шартномани узайтириш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

Tecno

- Биз Педри билан шартномани узайтирамиз. Сабаби, у "Барса"да муваффақиятга эришмоқчи. Педри бу ерда тарих ёзиш ниятида.

Жамоа нафақат жорий мавсумда совринларни қўлга киритиш, балки асосий ўйинчиларнинг келажагига ҳам эътибор қаратмоқда, - деди спорт директор.

Маълумот учун, ярим ҳимоячи 2020 йил Каталония клубига келиб қўшилган. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!