“Барселона” яна бир футболчисига ноинсофлик қилмоқда

Испания нашрлари Мартин Брэйтуэйт ва “Барселона” ўртасидаги муносабатлардаги салбий тус олгани ҳақида ёзмоқда. Клуб раҳбарияти даниялик футболчидан жамоани тарк этишини сўрамоқда.

Бироқ Мартин Каталониядан кетмоқчи эмас. Брэйтвэйт юқори маош туфайли 2024 йилгача клубда қолишга тайёр. Манбага кўра, "Барселона" даниялик ҳужумчидан ҳеч қандай товон пулисиз кетишни таклиф қилган, аммо футболчи бунга ҳам рад жавобини берган. Боиси, Мартинга даъвогар жамоаларнинг ҳеч бири мавсум учун беш миллион евро маош беришга тайёр эмас.

Айни дамда "Барселона" раҳбарияти 31 август кунигача шартномани бузиш имкониятини кўриб чиқади. Клуб футболчига товон пули тўламайдиган йўлни топишга ҳаракат қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!