
"Барселона" яна бир трансферга қўл урди
"Лас-Палмас" ярим ҳимоячиси Педри "Барселона" футболчисига айланди.
16 ёшли футболчи Каталония клуби сафига ёзда қўшилади. Каталонияликлар футболчи билан 2 йилга шартнома имзолашди ва бу яна 2 йилга узайтирилиши мумкин.
Трансфернинг нарҳи "Барса" учун 5 млн еврога тушди ва яна қўшимча бонуслар ҳам бор. Бундан ташқари, футболчининг кейинги эҳтимолий трансферидан 15% улуш "Лас-Палмас"га тегади.
Маълумот учун, Педри Сегунданинг амалдаги мавсумида 3 бор майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Comments