"Барселона" яна бир умидли юлдузни ўз сафига қўшиб олиш арафасида!
Швециянинг "Юргорден" клуби 17 ёшли ярим ҳимоячиси Лукас Бергвалл Испания чемпионатига ўтмоқда. Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, футболчининг янги жамоаси Каталониянинг "Барселона"си бўлади.
Бугун, 31-январь куни футболчининг вакиллари келишувни якунлаш учун "кўк-анорранглилар" раҳбарияти билан учрашади. Бергваллнинг трансфери "Барселона"га тахминан 7 миллион еврога тушади.
Маълумот учун, жорий мавсумда цвециялик ярим ҳимоячи 26 ўйин ўтказиб, иккита гол урди.
Фикрлар