“Барселона” яна футболчи билан хайрлашадиган бўлди
“Барселона” мавсум якунланиши билан таркибда ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда.
Клуб мутасаддилари жамоани тарк этадиган ўйинчилар рўйхатига марказий ҳимоячи Эрик Гарсияни ҳам киритди.
Бу футболчи “Манчестер Сити”даги фаолиятидан кейин 2021 йили Каталонияга эркин агент сифатида келган эди.
Эрик Гарсия Хави Эрнандес жамоасининг асосий таркибига кира олмади. Ўтган ёз каталонияликлар 22 ёшли ҳимоячини “Жирона”га ижарага бериб юборди.
Гарсия янги жамоасида яхши ўйнаяпти. Каталонияликлар мавсум охирига қадар унинг 15 миллион евролик трансфер нарзи кўтарилишини кутяпти.
Келаси ёзда эса, “Барселона” мутасаддилари уни қимматроқ нархда бошқа клубга тўлиқ трансфер қилишни режалаштирган.
Фикрлар