"Барселона" янги мавсумда Коутиньодан Неймарнинг позициясида фойдаланмоқчи

Каталониянинг “Барселона” клуби қишда “Ливерпул”дан сотиб олинган ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньодан вингер сифатида фойдаланмоқчи.

Маълумотларга кўра “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманнинг “Ноу Камп”га кутилаётган трансфери барбод бўлгач, каталонияликлар Коутиньони Лионель Месси ва Луис Суарес триосига қўшиб,  қанот ҳужумига жойлаштиришмоқчи. Унинг ўрнига эса мавсумлар оралиғида топ даражадаги ярим ҳимоячи сотиб олишни кўзлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” бу борада “Ювентус” ярим ҳимоячиси Мералим Пьянич билан музокаралар ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!