
"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилади
"Барселона" ва Ориол Ромеу шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришди.
Ярим ҳимоячи эркин агентга айланади. Катта эҳтимол билан у ўтган мавсумда ижара асосида тўп сурган "Жирона"га қайтади, деб ёзади AS нашри.
33 ёшли футболчи каталонияликлар бош мураббийи Ханси Фликнинг режаларидан ўрин олмагани аввалдан маълум эди.
Ромеунинг кетиши Жерар Мартинни рўйхатдан ўтказишга имкон беради. 23 ёшга тўлган ёшлар академияси ҳимоячиси бу мавсумда ўринбосарлар таркибида ўйнаш ҳуқуқига эга эмасди.
Комментарии