"Барселона" ёки "Реал", қайси жамоа чемпион бўлади?
Opta Analyst статистик портали экспертлари сунъий интеллектга эга кучли суперкомпьютер ёрдамида Испания чемпионатининг 2024-2025 йилги мавсумида қайси жамоа ғолиб бўлишини ҳисоблаб чиқди.
Унга кўра, суперкомпюьтер Ла Лиганинг навбатдаги мавсуми қандай ўтишини 10 минг марта моделлаштириб чиқди. Натижада сунъий идрок бу гал ҳам чемпионлик “Реал”га насиб қилишини кўрсатди.
Махсус алгоритмлар ёрдамида ташкил этилган тадқиқотда “Қироллик клуби”нинг чемпионлик имконияти 86 фоизга тенглиги аниқланди.
Кейинги ўринда қайд этилган “Барселона”нинг Ла Лигада ғолиб чиқиш имконияти 10,3 фоиз экани айтилмоқда.
Испаниянинг бу икки грандини тақиб қилиб келаётган “Атлетико” футболчиларнинг олтин медалга эга чиқиш имконияти жуда паст – 2,25 фоиз экани кўрсатилди.
Қуйи лигага тушиб кетиш эҳтимоли катта бўлган жамоалар сифатида “Эспаньол”, “Вальядолид” ҳамда “Леганес” кўрсатилган.
Фикрлар