"Барселона" ёки "Реал". Погба ёзда МЮни тарк этади

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба ёзда "қизил иблислар" сафини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Манбада келтирилишича, Погба Англияга кўчиб ўтаётган вақтда унинг агенти Мино Райола унга 3 йилдан сўнг Испания клубларидан бирига ўтишини ваъда қилган. 

Айни пайтда 25 ёшли футболчи ва Моуриньо ўртасидан "қора мушук ўтган" ва Райола ҳам айни вазиятда ўз ваъдасини бажариш пайида юрибди. 

Қайд этиш лозим, Погба "Ювентус" сафида тўп суриб юрган пайтларидаёқ "Реал"нинг қизиқишлари доирасига кириб қолганди. Ортда қолган трансфер мавсумида эса унинг "Барселона"га ўтиши борасидаги хабарлар бот-бот такрорланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!