“Барселона” ёзда амалга оширадиган супертрансферлар рўйхати ошкор бўлди
“Барселона” чемпионлик учун курашда қудратли рақибларга муносиб қаршилик кўрсатиш учун таркибини кучайтиришга интилмоқда.
Журналист Адриан Санчеснинг ёзишича, каталонияликлар ёзда амалга ошириладиган трансферлар рўйхатини аниқлаштириб олди.
Унга кўра, Жоан Лапорта янги бош мураббий Ханс-Дитер Фликка учта кучли ижрочини олиб бермоқчи. Булар Европа чемпионати финалида гол урган “Атлетик” ҳужумкор футболчиси Нико Уильямс, “Реал Сосьедад” вакили Микель Мерино ҳамда “Лейпциг” ярим ҳимоячиси Даниэль Ольмодир.
Испан матбуоти клуб спорт директори Деку рўйхатдагилар орасидан Ольмо ва Уильямс билан музокараларга киришганини ёзмоқда.
Фикрлар