"Барселона" ёзги трансферлардаги 5-харидини оммага эълон қилди

Япониянинг "Кашима Антлерс" клуби ярим ҳимоячиси Хироки Абе расман "Барселона"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра каталонияликлар 20 ёшли япониялик футболчи учун 1,1 млн евро тўлашган. Абе янги жамоасида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва 2023 йилга қадар шартнома имзолади. У янги мавсумни “Барселона B” жамоасида ўтказади. Унинг товон пули 40 млн евро этиб белгиланган, аммо, агар у “Барселона”нинг асосий жамоасида ўйнаса, ушбу рақамлар 100 миллионга кўтарилади.

Маълумот учун, Абе "Кашима Антлерс" сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида ушбу жамоада 79та ўйинда майдонга тушди ва 10та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Япония терма жамоасида эса 3та учрашувда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Олег Шацких
15/07/2019 21:08
Неймарниям эьлон килади шу хафта.