"Барселона" юлдузи фаолиятини Саудияда давом эттириш вариантини кўриб чиқмоқда
Френки де Йонг фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.
"Барселона" ярим ҳимоячисининг агенти Али Дурсун Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтиш вариантлари билан танишди. Алоқалар мамлакатдаги кундалик ҳаётга оид саволлар билан чекланди.
Каталорнияликлар 27 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришдан манфаатдор. Бироқ ҳозир амал қилаётган шартлар бўйича эмас. Жорий мавсумда нидерландиялик футболчи солиқлар тўланганидан кейин тахминан 9 миллион евро олади. Шунингдек, де Йонг мавсумнинг 60 фоиз учрашувларда тўп тепса, яна икки миллион содиқлик бонусини қўлга киритади.
"Барса" Френки 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномасини узайтирмаса, у билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас.
Фикрлар