“Барселона” юлдузи Манчестерга кетади
“Барселона” ҳимоячиси Рональд Араухо мавсум якунланиши билан Англияга йўл олиши кутилмоқда. “Манчестер Сити” мутасаддилари бу трансферни ижобий ҳал қилиш арафасида турибди, деб хабар тарқатмоқда Super Deporte нашри.
Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар 23 ёшли уругвайлик футболчини янги битимга кўндира олмаган ва ёзда уни сотиб юборишга мажбур. Араухонинг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунланади.
Араухо 2018 йилдан бери “Барселона” футболчиси ҳисобланади. Клуб мутасаддилари уни жамоада олиб қолиш учун узоқ муддатли шартнома ва йилига 5 миллион евро атрофида маош таклиф қилган. Лекин бу гранд клублар назарида турган ўйинчини қониқтиргани йўқ.
Рональдга шартнома беришга тайёр турган жамоалар орасида “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал” ва “ Челси” каби қудратли клублар бор.

Фикрлар