"Барселона" юлдузи собиқ клубига қайтмоқчи

"Барселона" вингери Мемфис Депай жамоасини ўзгартирмоқчи. 

"Le Quotidien du Sport" нашрининг хабарига кўра, футболчи собиқ жамоаси "Лион"га қайтмоқчи. Адама Траоренинг трансферидан кейин Депай асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Қолаверса, каталонияликлар ёзда яна бир нечта ҳужумкор футболчиларни харид қилмоқчи.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нидерландияликка ПСЖ қизиқаётганлиги ҳақида хабар тарқалганди. Жорий мавсум 28 ёшли Мемфис 23та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!