“Барселона”да бир умр қоламан!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Барселона”нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес умрининг охиригача бир клубда хизмат қилишга тайёр эканини билдирди.

Айни пайтда испан футболчиси клуб вакиллари билан бўладиган музокараларга тайёргарлик кўрмоқда.

Нико “Барселона” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган ёзда асосий жамоа сафига қабул қилинган. Истеъдодли футболчи дебют мавсумида Испания чемпионатида 24 та учрашувда майдонга тушиб, бир жуфт гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

Гонсалеснинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Майдон марказида бир неча амплуада ўйнай оладиган футболчининг трансфер суммаси ҳозирнинг ўзида 25 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!