“Барселона”да бугунги ўйин олдидан йўқотишлар бор

“Барселона”нинг бир нечта футболчилари бугун Испания Ла Лигаси 29-туридан ўрин олган “Атлетик”ка қарши баҳсда майдонга туша олмайди.

Ҳимоячи Томас Вермален ва ярим ҳимоячи Серджи Бускетс кичик жароҳати боис, бугунги ўйинда иштирок этишмайди.

Нельсон Семеду ва Денис Суареслар ҳамон тикланиш жараёнини ўтамоқда. Луис Суарес карточкалари сони кўпайиб кетгани боис, бугунги беллашувни ўтказиб юборишига тўғри келади.

Шу боис, каталонияликларнинг бугунги ўйин учун қайдномасидан Йерри Мина ҳамда “Барселона Б” футболчиси Карлес Аленялар ўрин олишган.

Маълумот учун, “Барселона” – “Атлетик” ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 20.15 да старт олади.