"Барселона” клуби директорлар кенгаши сўнгги пайтда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз оқибатларини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни кўришга қарор қилди.

Унга кўра, каталонияликлар клубнинг барча ходимлари иш кунини қисқартиради ва бунга мутаносиб равишда уларнинг маошларини камайтиради. Ҳозирча маошлар айнан қанча миқдорда камайиши маълум эмас. Бундан аввалроқ, “Барса” маошларни 70 фоизгача камайтирмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Хабарларга қараганда, раҳбариятнинг бундай қарори футболчилар орасида жиддий эътирозлар келтириб чиқариши мумкин. Чунки, улар инқироздан чиқишнинг бундай усулига қарши чиқишган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)