“Барселона”да муҳим ўйин олдидан катта йўқотиш бор

 

“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста “Вильярреал”га қарши кечадиган Ла Лига 15-тур учрашувини ўтказиб юборади.

33 ёшли ярим ҳимоячи “Сельта”га қарши (2:2)  Ла Лига 14-тур ўйинида жароҳат олганлиги сабабли бўлажак ўйинда иштирок эта олмайди.

Бундан ташқари, “Барселона”га мазкур ўйинда Усмон Дембеле, Хавьер Маскерано, Рафинья, Самуэль Юмтити, Арда Турон ва Жерар Деулофеу ёрдам бера олишмайди. Уларнинг барчаси жароҳатдан тикланиш жараёнини бошдан ўтказишмоқда.

“Вильярреал” ва “Барселона” қарама-қаршилиши бугун, Тошкент вақти билан 00:45 да старт олади.