"Барселона"да янги рақобат: Рафинья Рэшфорднинг келишига муносабат билдирди

CHERY AUTO

Ёзги трансферлар ойнасида "Барселона" сафини "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд билан тўлдирди. Каталонияликлар 27 ёшли англиялик вингерни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди.

Tecno

Жамоа вингери Рафинья янги рақобатчи ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу клуб ва бу либос учун ўйнашни истаган ҳар қандай футболчи рақобатга тайёр бўлиши керак. Менимча, рақобат қанча кўп бўлса, шунча яхши. Чунки ҳар бир рақобатчи бошқасига ўсишда ёрдам беради. Агар биз чемпионликни қўлга киритишни истасак, бу энг муҳим жиҳат" — дея жавоб бериб ўтди бразилиялик ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" янги мавсумни 16 август куни меҳмонда "Мальорка"га қарши ўйин билан бошлайди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию