"Барселона"даги аргентиналиклар сони яна биттага кўпаяди
"Барселона" клуби раҳбарияти ёзда сотиб юбориладиган чап қанот ҳимоячиси Хуниор Фирпо ўрнига муносиб номзод топиб қўйди.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар бу борада "Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфико номзодига тўхталишган. Айтиш керакки, амстердамликлар раҳбарияти 27 ёшли футболчини ўтган мавсум таркибда сақлаб қолиш мақсадида уни янги мавсумда қўйиб юборишга ваъда беришган эди.
“Барселона” вакиллари аллақачон Тальяфиконинг агенти билан алоқага чиқишган. Ушбу трансфер эса 28 млн еврога баҳоланмоқда.
У жорий мавсум “Аякс” сафида 38 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар