"Барселона" клуби раҳбарияти жамоа сардори Лионель Мессининг 40 ёшгача футбол ўйнай олишига ишонишмоқда.

Le 10 Sport нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликларнинг трансфер комиссияси аъзоси Ариедо Брайд бу борада жумладан шундай дейди: “У яқин келажакда футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаётганига ишонамиз. У – ноёб чемпион ва ҳали ёш. Менимча у худди Франческо Тотти сингари 40 ёшгача ўйнай олади. Биз умуман унга ўринбосар топиш ҳақида ўйламаймиз, чунки у алмаштириб бўлмас футболчи”.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)