Бунақа ўйиндан кейин экспертлар Ҳусановнинг рейтингини кўтарди!
“Манчестер Сити” футболчилари Англия кубоги мусобақасининг ярим финалида иштирок этадиган бўлди ва Лига кубогини қўлга киритганидан кейин яна бир совринга яқинлашди.
Чорак финалда “шаҳарликлар” кучли рақиб – Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди. Бу натжа бироз кутилмаган бўлди. Аммо шу куни манчестерликларни тўхтатиб бўлмади.
Нуфузли манба – esteemedkompany.com портали экспертлари “Манчестер Сити” футболчиларининг ўйинини қуйидагича баҳолади.
Жеймс Траффорд — 8,5/10:
Дарвозабон Траффорд яна бир ажойиб ўйин намойиш этди. У бир нечта таъсирли сейвлар қилди ва Муҳаммад Салохнинг пенальтисини ҳам қайтарди.
Матеуш Нуньеш — 6,5/10:
Бу гал ўнг ҳимоячи позициясида Матеуш Нуньеш ўзининг энг яхши ўйинини намойиш қилди деб бўлмайди.
Абдуқодир Ҳусанов — 7,5/10:
Ҳимояда ўз вазифасини аъло даражада бажарди ва энди шу пайтдан бошлаб, “Манчестер Сити”нинг асосий таркибидаги жойини яна бир бор “михлади”. Мустаҳкам ҳимояланиш баробарида жамоасининг ҳужумларини бошлашда ҳам жонбозлик кўрсатди.
Марк Гехи — 7,5/10:
Гехининг ўйини ажойиб бўлди.
Нико О'Райли — 8,5/10:
О'Райлидан яна бир сифатли ўйин. У голли пас берди, тўп билан ва ҳимоядаги ҳаракатлари жуда яхши бўлди.
Родри — 8,5/10:
Родридан ўзига ярашадиган зўр ўйин. У ярим ҳимояда ўйинни назорат қилди ва бир соатдан кейин алмаштирилди.
Бернарду Силва — 8,5/10:
Бернарду ўзини ҳақиқий сардор сифатида кўрсатди. У бугунги ўйин давомида жамоасига темп бериб турди.
Антуан Семеньо — 9/10:
Ўнг қанотда Семеньонинг жуда ишончли ҳаракат қилди. У гол урди ва голли пас берди, шу билан “Манчестер Сити” таркибида қайси позицияда энг яхши ўйнашини кўрсатгандек бўлди.
Райан Шерки — 8,5/10:
Дастлабки 20 дақиқада Райан Шеркида ўйин чиқмаётгандек эди. Кейин у жонланди. У “Манчестер Сити”нинг иккинчи голида муҳим роль ўйнади ва Семеньонинг голига ассист берди. Шеркидан яна бир яхши ўйин.
Жереми Доку — 7,5/10:
Бельгиялик вингер ўйинни секин бошлади, аммо кейин аста-секин ритмга кирди. Унинг тезлиги ва дриблинги “Ливерпуль” ҳимояси учун 60-дақиқада алмаштирилгунга қадар доимий хавф туғдирди.
Эрлинг Холанд — 10/10:
Холанддан ажойиб хет-трик ва умуман олганда ўйини ҳам жуда юқори даражада бўлди. У ҳужумларни аъло даражада якунлади ва бир нечта хавфли юришлар қилди, бу унинг ҳал қилувчи ўйинлар олдидан яхши формада эканини кўрсатди.
Нико — 6/10:
У ярим ҳимояда ўз ишини бажарди, аммо майдонга тушганидан кейин катта таъсир кўрсата олмади.
Савио — 6/10:
Захирадан тушган бразилиялик вингер бир нечта кучли юришлар қилди.
Еврокубокда ўйнайдиган клуб ўзбек футболчиси трансферини эълон қилди
Кульминацион нуқта – Ҳусанов Салоҳ ҳисобни очишга йўл қўймагани бўлди
Олмалиқда туғилган футболчи трансферини Манчестер ва Мадрид суперклублари сўради
Фикрлар