Кульминацион нуқта – Ҳусанов Салоҳ ҳисобни очишга йўл қўймагани бўлди
Англия кубогининг чорак финалида “Манчестер Сити” футболчилари кучли рақиб – мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль”ни 4:0 ҳисобида янчиб ташлади.
Учрашувни тўлиқ ўтказган Абдуқодир Ҳусанов “Ливерпуль” устидан қозонилган йирик ғалабанинг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди. Ўзбек ҳимоячиси рақиб тўпурари Муҳаммад Салоҳша қарши ҳал қилувчи сейвни амалга оширди ва тўқнашувнинг энг яхши 5 нафар ўйинчиси қаторига кирди.
“Манчестер Сити” ўйинчилари Георгий Мамардашвили дарвозасига голлар ёғдирган учрашувда ҳимоя барқарорлиги Абдуқодир Ҳусанов зиммасига юклатилди.
Унинг Англия кубоги чорак финалидаги ўйини — топ-ҳужумчиларга қарши қандай ўйнаш кераклигининг яққол намунасидир.
Учрашувнинг ҳал қилувчи ульминацион нуқтаси ҳали ҳисоб 0:0 бўлган пайтда содир бўлди: 14-дақиқада мерсисайдликлар тўпурари Муҳаммад Салоҳ бўш дарвозага зарба беришга тайёр эди, аммо Ҳусанов маҳоратли подкат орқали тўпни олиб қўйди ва амалда “Ливерпуль”ни ҳисобни очиш ҳамда ўйин сценарийсини ўзгартириш имконидан маҳрум қилди.
Ушбу эпизод “шаҳарликлар” учун бурилиш нуқтасига айланди. Ўзбекистонлик легионер меҳмонлар ҳужуми етакчисини “ёпиб қўйганидан” сўнг, ишонч бутун жамоага ўтди.
Холанд яна бир хет-трикка эришди, Семеньо эса ҳисобни янада йирик кўринишга келтирди, аммо айнан Абдуқодирнинг хотиржамлиги “Сити”га тарихий рекорд ўрнатиш — Англия кубогида уйдаги 18-та кетма-кет ғалабага эришиш имконини берди.
Бу статистик рақамларда ҳам акс этди.
Sofascore таҳлилчилари Ҳусановнинг ўйинини 7.4 баллга баҳолади ва бу уни майдондаги энг яхши беш футболчи қаторига киритди.
Ҳимоявий ҳаракатлар: 10 та (“Сити” ҳимоя чизиғидаги энг яхши натижа );
Тўпни узоқлаштиришлар: 4 марта;
Блок қилинган зарбалар: 2 та;
Тўп олиб қўйишлар: 4 (50% муваффақият);
Яккакурашлар: ердаги 6 та дуэлдан 4 тасини ютди ва ҳавода мутлақ устунлик қилди (100%).
Эътиборлиси, бундай агрессив рақибга қарши бутун ўйин давомида Ҳусанов атиги бир марта қоида бузди, шу билан бирга 4 та муҳим тўпни илиб кетишни амалга оширди.
“Манчестер Сити” футболчиларининг ҳаракатларини таҳлил қилаётган аксарият мутахассислар Абдуқодир Ҳусанов ўзининг ишончли ўйини билан жамоа асосий таркибидаги ўрнини мустаҳкамлаб бораётгани ва мунтазам бошланғич таркибда ўйнашга лойиқ эканини алоҳида таъкидламоқда.
Еврокубокда ўйнайдиган клуб ўзбек футболчиси трансферини эълон қилди
Бунақа ўйиндан кейин экспертлар Ҳусановнинг рейтингини кўтарди!
Олмалиқда туғилган футболчи трансферини Манчестер ва Мадрид суперклублари сўради
Фикрлар