“Барселона”га Конфедерациялар кубоги-2017 нинг энг яхши футболчисини сотиб олишни таклиф этишди

Франциянинг ПСЖ жамоаси ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер жамоасини ўзгартириши мумкин.

Парижликлар устози Унаи Эмери 23 ёшли футболчига таркибда ўриб йўқлигини айтиб ўтди ва испан нашрларида ёзишларича, футболчининг агенти Рогер Виттманн “Барселона” раҳбарлари билан учрашган ва уларга мижозининг хизматларини таклиф этган.

2017 йилги Конфедерациялар кубогининг энг яхши футболчиси каталон клубининг режаларига кирмайди. Жамоа раҳбарлари уни ўтган йили 38 млн еврога сотиб олишни истаган бўлсада, ушбу таклиф рад этилганини пеш қилишган.

Бироқ “Барселона” молиявий фэйр-плей сабаб, Неймар трансферидан сўнг, парижликларга пул тўлаш ниятида эмас. Айнан шу сабаб, на Дракслер ван а Ди Мариялар “Барселона”га ПСЖдан ўтмаслиги аниқ бўлиб улгурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!