“Барселона”га берилган автобус ёниб кетди. Клуб баёнот берди

CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигаси умумий босқич тўртинчи турида “Барселона” Бельгияда “Брюгге” меҳмони бўлди. Учрашув голларга бой бўлди ва 3:3 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди.

Tecno

Бироқ “Барселона” мухлисларига стадионга боришлари учун берилган автобус ўйин олдидан ёниб кетгани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

Каталония суперклуби бу воқеага расмий муносабат билдирди.

- Клуб ўйиндан олдин фаерлар билан боғлиқ муаммо келиб чиққани боис Брюгге шаҳридаги “Ян Брейдел” стадионига келган мухлислар учун  “Брюгге” клуби томонидан стадиондан қайтиш учун ажратилган бепул автобус бекор қилинганини билдиради. Мухлислар ўз манзилларига ўзлари етиб олишларига тўғри келади, - дейилади “Барселона” матбуот хизмати баёнотида.

Гап шундаки, меҳмон жамоа фанатлари учун ажратилган автобус учрашувга кетаётган пайтда ёниб кетган. Ёнғин автобус ичида фаер ёқилишини оқибатида келиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!