"Барселона"га бош оғриқ бўлган футболчи сафга қайтди

TIGGO 2 PRO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо жароҳатдан тўлиқ тузалди. Бу ҳақда журналист Елена Кондис маълум қилди.

Манба хабарига кўра, Ольмо "Барселона"нинг "Валенсия" билан бўладиган навбатдаги кубок ўйини учун рўйхатга киритилади. 26 ёшли ярим ҳимоячи охирги маротаба 18 январь куни майдон тушган эди.

Жорий мавсумда Ольмо барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини олти марта ишғол қилди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, Испания кубогининг чорак финал доирасидаги "Валенсия" ва "Барселона" ўртасидаги баҳс 6 февраль куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!