“Барселона”га келган плеймейкер коронавирусдан азият чекмоқда
“Ювентус”дан “Барселона”га кўчиб ўтган Миралем Пьянич коронавирусга чалинди. Футболчи бу касаллик билан қандай курашаётганини айтиб берди.
- Мендан хавотир олаётганларга, ўзимни яхши ҳис қилаётганимни айтиб қўймоқчиман. Менда симптомлар билинмаяпти. Бу кунлар бизга дарс бўляпти. Қоидаларга амал қилайлик ва хотиржамликни таъминлайлик. Тез орада кўришгунча, - деб ёзади Пьянич ўз ижтимоий саҳифасида.
30 ёшли футболчи ўтган мавсумда Италия чемпионатида 29 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол ва саккизта голли узатма муаллифи сифатида мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Фикрлар