"Барселона"га қарши ўйиндан олдин ПСЖнинг икки етакчи футболчиси сафга қайтди

  • 2 март, 2021, 23:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди ва ярим ҳимоячи Леандро Паредес жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Энди парижликлар устози Маурисио Почеттино 10 март куни "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида ушбу икки футболчининг хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Тез орада аргентиналик яна бир ярим ҳимоячи Анхель Ди Мария ҳам сафга қайтиши кутилмоқда.

Ҳозирда ПСЖ лазаретида Неймар, Марко Верратти, Алессандро Флоренци ва Хуан Бернат даволанмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!