“Барселона”га супердарвозабонни текинга олиш йўлини айтишди
Таниқли футбол агенти Мино Райола “Барселона” раҳбариятига “Милан” дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани текинга олишни таклиф қиляпти.
Миланликлар истеъдодли дарвозабонни янги шартномага кўндира олмади ва мавсум якунланиши билан у эркин агентга айланади.
Райола “Барселона” президенти Жоан Лапортага Доннаруммани текинга олиб, жамоанинг асосий посбони Марк-Андре тер Штегенни сотиб юборишни таклиф қиляпти.
Доннарумма “Милан” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2015 йилдан бери миланликлар дарвозасини қўриқлаб келмоқда. Жорий мавсумда барча турнирларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 54 та гол ўтказди ва 14 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Доннарумманинг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланган.
Фикрлар