“Барселона”га зўр футболчи келяпти

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Эрик Гарсия ўз фаолиятини “Барселона”да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда машҳур журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Маълумотларга қараганда, испаниялик ҳимоячи мавсум якунланиши билан эркин агент сифатида юртига қайтиб кетади ва “Барселона” таркибига қўшилади. Гарсия каталонияликлар билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши айтилмоқда.

Шунингдек, Эрик Гарсияга даъвогарлик қилган “Арсенал”нинг ҳимоячи учун курашдан чиққани “Барселона”нинг ишини анча осонлаштирди.

Эрик Гарсия жорий мавсумда атиги учта учрашувда майдонга туширилгани ҳам унинг Гвардиола жамоасидан кетишига туртки бўлмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)