"Барселона"ни эплаб бўлмай қолди
"Барселона" директорлар кенгаши клубнинг 2022/23 йилги мавсум учун кутилаётган фойдасини тасдиқлади.
Маълум бўлишича, клуб жорий мавсум якунинини 1,255 миллиард евро айланма ва 274 миллион евро тоза фойда билан якунлаши тахмин қилинмоқда.
2021/22 йилги мавсумда "кўк-анорранглилар"нинг айланмаси 1,017 миллиард евро айланмани ташкил қилганди. Шундан 98 миллиони соф фойдани ташкил қилган.
Қайд этиш лозим, Лапорта бошчилигидаги раҳбариятнинг сай-ҳаракатлари эвазига клуб маошларни аввалгидан 4 бараварга камайтиришга муваффақ бўлди. Шунингдек, клуб келаси ёзда юқори маошга эга кўплаб юлдузлар билан хайрлашиш истагида.
Фикрлар