"Барселона"ни қутқариш учун 500 миллион евро керак!

"Барселона" вице-президенти Эдуард Ромеу каталонияликларнинг молиявий ҳолати ҳақида фикр билдирди. 

"Мерос бизга зарар етказмоқда. Бизда 500 миллион евро миқдордаги қарздорлик бор. Бунга яна 150 миллион евро қўшилиши мумкин. Мен аввал ҳам айтдим, агар кимдир бирор нарса қилишни хоҳласа, жамоани сақлаб қолишим учун менга 500 миллион евро берсин.

Вазият мураккаб, бироқ бир йил аввалгидан яхшироқ. Энди биз қаерда эканлигимизни биламиз, муаммони топдик", - деди Ромеу.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!