"Барселона"нинг 14 учрашувли мағлубиятсиз сериясига "Сельта" нуқта қўйди

Испания чемпионати 36 тури доирасида "Барселона" "Сельта"нинг меҳмони бўлиб 2:0 ҳисоби билан имкониятни бой берди.

"Кўк-анор ранглилар" Ла Лига доирасида кетма-кет 14 учрашувга чўзилган мағлубиятсиз сериясини якунлади, ушбу беллашувларнинг 9 ғалаба, 5таси дуранг.

Айтиб ўтиш жоизки, "Барса" ушбу мавсумда фақатгина бир маротаба 26 сентябрь куни "Леганес"га қарши учрашувда (1:2) мағлуб бўлганди.

Маълумот учун, ЕЧЛ ярим финал босқичи доирасида "Ливерпуль"га қарши баҳс арафасида, "Барселона" "Сельта"га қарши беллашувда етакчи футболчиларсиз майдонга тушганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!