"Барселона"нинг 20 ёшли футболчиси учун Рим клуби курашга қўшилди

CHERY AUTO

"Барселона"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Tecno

El Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, 20 ёшли хавбек хизматларига "Рома" клуби қизиқиш билдирмоқда. Римликлар келаётган ёздаёқ каталонияликларга таклиф юборишни режалаштиришмоқда.

Бунгача Тодибо Англиянинг "Эвертон"и қизиқишлари доирасига киргани хабар қилинган эди. Ўз навбатида "Барса" ярим ҳимоячи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёрлиги маълум бўлган эди.

2019 йил январь ойида "Тулуза"дан "Барселона"га кўчиб ўтган Тодибо, ярим мавсумни "Шальке" сафида ўтказди ва 5 та ўйинда майдонга тушди, жорий мавсумда эса хавбек "Барса" либосида Испания чемпионати доирасида 2 маротаба майдонда ҳаракат қилди.

Comments

You must be logged in to commet!