"Барселона"нинг етакчи футболчиларидан бири номаълум муддатга сафдан чиқди

Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Усмон Дембеле жароҳати сабаб бўлажак ўйинларда жамоасига ёрдам беролмайди.

Клуб расмий твиттери тарқатган хабарга кўра франциялик футболчи тиззасида оғриқ ҳис қила бошлаган. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши номаълум.

Эслатиб ўтамиз, янги ҳафтада “Барселона”ни ўз майдонида 2 та жиддий учрашув кутмоқда. Дастлаб “Камп Ноу”га Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-турида “Интер” ташриф буюради.  Кейин эса Ла Лига доирасида “Севилья” меҳмон бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!