"Барселона"нинг икки футболчиси машғулотларга қайтишди

  • 24 октябрь, 18:47
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" футболчилари Андреас Кристенсен ва Френки де Йонгнинг соғлигидаги аҳволи ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди.

Tecno

Журналист Жерар Ромеронинг хабар беришича, Кристенсен ва де Йонг "Реал"га қарши учрашув олдидан умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этган. Уларнинг иккаласи ҳам "эл-класико" да ўйнаши мумкин. Эслатиб ўтамиз, бу икки футболчи ҳам вирусли касаллик туфайли жамоа машғулотларида иштирок этмаётган эди.

Маълумот учун, Ла Лиганинг 10 турида "Барселона" "Реал Мадрид" майдонига сафар қилади. Беллашув 26 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:15 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!