"Барселона"нинг муҳим футболчиси тезроқ сафга қайтмоқчи

BEPUL PROPAN

"Барселона"нинг қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде Чемпионлар Лигаси ярим финалининг биринчи ўйинида "Интер"га қарши майдонга тушиш учун тикланишни мақсад қилиб қўйди. Бу ҳақда журналист Хави Мигел маълум қилди.

Манбанинг хабар беришича, бу вазифа мураккаб, аммо бажариб бўлмайдиган даражада эмас.

Жорий мавсумда 21 ёшли Балде барча мусобақаларда 43 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 10 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Интер" ўртасидаги биринчи учрашув 30 апрель куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!