“Барселона”нинг навбатдаги нишони — Бельгия терма жамоаси футболчиси

Дортмунднинг "Боруссия" клубида тўп тепаётган бельгиялик ҳимоячи Тома Менье фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

“Mundo Deportivo” нашри хабарига кўра, "Барселона" 30 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Менье "Камп Ноу" эгалари сафига ўтишга қарши эмас. Футболчининг ўзи яқинда "кўк-анорранглилар” шарафини ҳимоя қилишни узоқ вақтдан бери орзу қилишини тан олди.

Шу билан бирга, дортмундликлар ҳимоячининг кетишига қарши. “Боруссия” раҳбарияти Меньени жамоада сақлаб қолмоқчи.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Тома Бундеслига доирасидаги 17 та ўйинда қатнашиб, иккита гол ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!