"Барселона"нинг қачон "Камп Ноу"га қайтиши маълум бўлди!
"Барселона" 7 ноябрь куни янгиланган "Камп Ноу" аренасида очиқ машғулот ўтказади.
Ушбу тадбир орқали стадион тизимларининг тайёрлиги, инфратузилма ҳамда кириш-чиқиш жараёнларини расмий ўйинлар олдидан синовдан ўтказиш мақсад қилинган.
Очиқ машғулотни 23 минг мухлис трибуналарнинг асосий ва жанубий қисмида томоша қила олади.
Аввалроқ шаҳар ҳокимияти "Барселона"га 27 минг томошабин сиғими билан "Камп Ноу"да ўйин ўтказишга рухсат берганди. Бироқ, клуб кейинги босқични кутиб турибди — унда камида 47 минг мухлисни қабул қилиш имкони яратилади.



Фикрлар